Самарқандда ўқувчини урган директор ўринбосари ишдан бўшатилди

Самарқандда ўқувчини урган директор ўринбосари ишдан бўшатилди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган "Оқдарё туманида директор ўринбосари 4-синф ўқувчисини калтаклаган"и айтилган видеога расмий муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат Оқдарё туманидаги 53-мактабда содир бўлган. Икки ҳафта олдин мактабнинг 4 "В" синфида ўқиётган 10 яшар ўқувчига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қўл кўтарган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Жангиров, туман ХТБ мудири С.Ортиқова ва бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб боришгани қўшимча қилинган.
Ўрганиш давомида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 4-синф ўқувчисини калтаклагани ўз исботини топган. Шундан сўнг раҳбар ўз вазифасидан озод қилинган.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эса мактаб жамоаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!