Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади

Самарқандда “опий” сақланган пропан газ баллони портлади

Самарқандда пропан газ баллонида “опий” сақлаган гиёҳвандфурушлар қўлга олинди, баллондаги газ портлашидан олган жароҳат уларни фош қилди.

Тожикистон Республикасининг Душанбе ва Бохтар шаҳарларида яшовчи 1978 йилда туғилган Д.О. ҳамда С.С.лар пропан газ баллони ичига яширинча жойлаштирилган “опий” гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтишади ва сотиш мақсадида Ургут туманида яшовчи таниши, 1979 йилда туғилган М.Ф.нинг яшаш хонадонига келишган.

Улар пропан газ баллони ичидан гиёҳвандлик моддаларини олаётганида газ чақнаши оқибатида куйиб, туман шифохонасига боришади. Тез орада газ баллонида яна нималар борлиги маълум бўлади...

Ўтказилган текширувлар натижасида пропан газ баллони ичида целлофан пакетга ўралган 244,19 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ўтказилган яна бир тадбирда эса Иштихон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Қ.А. бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли автомашинада 1 кг. 8,16 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (10 )

    M_U_S_L_I_M_B_E_K
    Basharasi buzilib ketganku yomon bulibdida
    Egamberdiyev
    Tushunmadim. Opiy saqlagan
    R
    Omon qopti yaxshi
    &
    Баттар булсин. Кимларнидир наркоман килиш окибати бу
    Salohiddin
    Xammasi oylik kamligi va pulning yoqligidan kelib chiqadi tirijchilik qurib ketsin ekanda
    Salohiddin
    Battar bolmasin. Barcha yer yuzidagi insonlarni ollox asrasin
    Salohiddin
    Birovga o'lim tilaguncha ozingga umr tila degan ekan ...
    &
    O‘lim tilamadim. Lekin bunga o‘xshaganlar opiy va shunday moddalar olib kirsa yaxshimi
    Дони
    гиёхванд модда етиштирувчиларни ташувчиларни ва сотувчиларни Аллох доим жазосини берсин
    булар Аллох таоладан огохлантириш олибди
    Otabek
    Olloh ozi bu xaromilani qilmishini fosh qipdi.