Самарқандда оилавий корхонага қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлди

Самарқандда оилавий корхонага қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлди

Бугун, 20-июн куни соат 19:25 да Самарқанд шаҳри “Боғисарой” МФЙ Спитамин шох кўчаси 68-уйда жойлашган 1985 йилда тўғилган фуқаро С.Т. га тегишли бўлган "Саидабегим" оилавий корхонасига қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига 1-ЁҚЕ соат 19:28 да етиб бориб, соат 20:00 да қуршаб олган ва ёнғин соат 20:35 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга ФВБ нинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 210 кв.м майдонда шифт, том қисми ва омборхона ичида пахта тойлари ёниб зарарланган.

Ёнғиндан 350 м.кв сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.Ёнғин тахминан электр симларининг қисқа туташувидан содир бўлган.

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!