Аввалроқ Reuters Путинга ёзилган мактубда Россияга олиб кетилган украиналик болаларнинг аҳволи ҳақида сўз боргани ҳақида ёзганди.
Fox News томонидан эълон қилинган мактуб матнига эътибор қаратилса, у ерда Украина номи тилга олинмаганини кўриш мумкин. Нашрнинг қўшимча қилишича, Путин хатни олган заҳоти ўқиб чиққан.
"Болалар муҳаббат, имкониятлар ва хавфсизликни орзу қилади. Ота-оналар сифатида келажак авлоднинг умидларини парваришлаш бизнинг бурчимиздир. Фарзандларимизни қўллаб-қувватлаш масъулияти кам сонли одамларнинг роҳат-фароғатидан устун туради. Жаноб Путин, сиз уларнинг оҳангдор кулгисини бир ўзингиз қайтаришингиз мумкин. Бу бегуноҳ болаларни ҳимоя қилишда сиз биргина Россияга эмас, балки бутун инсониятга хизмат қилган бўласиз. Бундай дадил ғоя ҳар қандай инсоний бўлинишдан юқори туради ва сиз, жаноб Путин, бугун бу ғояни биргина имзо билан амалга ошира оласиз. Вақти келди", дейилган Мелания Трампнинг мактубида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.