Европа расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампдан 18 август куни бўлиб ўтадиган учрашувда Украина президенти Владимир Зеленскийга Россия таклиф қилаётган Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш шартларини қабул қилиши учун босим ўтказишини кутишмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Европа Зеленскийнинг асосий вазифасини Трампни Америка етакчисининг асосий мақсадига, яъни можарони имкон қадар тезроқ тугатишга эришиш учун бошқа, афзалроқ муқобиллар борлигига ишонтиришдан иборат деб билади.
Нашр таъкидлаганидек, Европа расмийлари Украина ўзининг барча ҳудудларини қайтариб бера олмаслигини алоҳида тан олишади, лекин йўқотишларни минималлаштириш ва Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини Россия ҳудуди деб тан олмасликни талаб қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.