Америкалик астроном Жонатан Макдауелл геостационар орбитада жойлашган LDPE-2 экспериментал сунъий йўлдошидан ажратилган учта кичик космик кемаси USA-551, USА-552 ва USА-553 эканлигини маълум қилди.
Янги сунъий йўлдошларнинг мақсади номаълумлигича қолмоқда. Эҳтимол, улар бошқа космик кемаларни текшириш учун мўлжаллангандир. Шунингдек, гуруҳли парвоз технологияларини синаб кўриш, разведка қилиш ёки сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказиш учун тажрибалар ўтказиш учун ишлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари космик ва ракета маркази учун яратилган LDPE-2 платформаси 2022 йил 1 ноябрда орбитага чиқарилган. 2023-2025-йиллар оралиғида LDPE-2 дан мақсади номаълум бўлган камида еттита сунъий йўлдош ажратилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.