ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқади.
The Guardian хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси 2029 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта турнир ўтказиш ғоясини баҳолайди. Турнирлар оралиғидаги вақтни қисқартиришни "Реал" таклиф қилганди, бу йилги мавсумни ўтказиб юборган бир қатор клублар, жумладан, "Ливерпуль", "Барселона", "Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" мадридликларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, иштирокчилар сонини кўпайтириш (32 тадан 48 тагача) ва "бир мамлакатдан кўпи билан иккита клуб" қоидасидан воз кечиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
ФИФА тўлиқ тақвим билан боғлиқ танқидлар фонида терма жамоаларнинг июнь ойидаги ўйинларидан воз кечиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, аммо бу ёз бошида Миллатлар лигаси финал босқичини ўтказадиган УЕФАнинг қаршилигига сабаб бўлиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.