"Хоҳловчилар коалицияси" ҳарбий ҳаракатларни тўҳтатиш бўйича Украинага кўп миллатли "тўхтатувчи кучлар"ни жойлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер идораси тарқатган баёнотда айтилади.
"Улар жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши биланоқ тўхтатувчи кучларни жойлаштиришга ҳамда Украина осмони ва денгизлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қуролли кучларни қайта тиклашга ёрдам беришга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидладилар", — дейилади баёнотда. У 17 август куни Буюк Британия, Франция ва Германия раислигида бўлиб ўтган "хохловчилар коалицияси"нинг виртуал йиғилиши якунлари бўйича чоп этилди.
Киевга ёрдам бермоқчи бўлган давлатлар гуруҳи аъзолари, шунингдек, "Президент Трампнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш мажбуриятини юқори баҳоладилар, бунда "хоҳловчилар коалицияси" Украина учун кўп миллатли кучлар орқали бошқа чора-тадбирлар доирасида муҳим роль ўйнайди".
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.