Агар Украина ҳудудлардан воз кечишни истамаса, Вашингтон Киевни бунга мажбурламайди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу ҳақда NBC News телеканали эфирида маълум қилди.
АҚШ давлат котибининг бошқа баёнотлари:
◾️ Россия ва Украина ҳудудлар алмашинуви масаласини муҳокама қилиши зарур. Тинчлик келишувига эришиш учун ҳар бир томон нимадандир ютиши ва нимадандир воз кечиши керак. Шу сабабли эртага Зеленский Вашингтонга келади;
◾️ АҚШ ўзини Украина можароси иштирокчиси деб ҳисобламайди;
◾️ Вашингтон Россияга қарши амалдаги барча санкцияларни сақлаб қолади. Агар Украина масаласида олдинга силжиш бўлмаса, биз янги чекловлар жорий этишга тайёрмиз;
◾️ Украина ва Россия тинчлик битимига эришиш учун ён беришга мажбур бўлади;
◾️ Европа Украинада тинчликка эришишда муҳим рол ўйнаши мумкин;
◾️ Қўшма Штатлар учун Украина можароси бўйича энг яхши натижа тўлақонли тинчлик шартномасиÐ