Самарқандда Давлат кадастрлар палатаси ходими $5 минг пора билан ушланди

Самарқандда Давлат кадастрлар палатаси ходими $5 минг пора билан ушланди

У Ургут тумани ҳудудида жойлашган 25 сотих ерни 36 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Бу ҳақида UzNews нашри хабар қилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ходими пора билан ушланди.

У Ургут тумани ҳудудида жойлашган 25 сотих ерни 36 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан фирибгарлик йўли билан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят прокуратураси, ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!