Самарқандда 61 ёшли фуқаро ҳайдовчисиз бензовозни тўхтатиб қолди

Самарқандда 61 ёшли фуқаро ҳайдовчисиз бензовозни тўхтатиб қолди

Самарқандда 61 ёшли Нурали Мусинов ҳайдовчисиз юриб кетган бензин ташувчи юк машинаси (бензовоз)ни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда Мусиновнинг жияни Facebook’да хабар қолдирган, деб ёзади podrobno.uz.

Хабар беришларича, воқеа Самарқанд шаҳрининг Суғдиёна даҳасида юз берган. Нурали Мусинов ўз автомобилида Али Қушчи кўчасига кириб келаётган вақтида «ЗИЛ-131» русумли бензовоз тиббиёт коллежи томон ғалати ҳаракатланиб бораётганини пайқаб қолади.

Диққат билан бензовозга назар солган Мусинов унинг ичида ҳайдовчи йўқлигини кўради ва ўзини йўқотиб қўймай, дарҳол машинасидан тушиб, бензовозга қараб югуради. Бир амаллаб бензовозни қувиб етиб (бу орада турли даражада шикастланган ҳам), «ЗИЛ»нинг кабинасига кириб олади ва уни тўхтатади.

Маълум бўлишича, бензовоз ҳайдовчиси машинани бир лаҳзага йўл четида қаровсиз қолдирган, қайтиб келганида эса бензовоз яхшигина тезликда йўл бўйлаб пастликка қараб кетаётган бўлган ва у машинага ета олмаган.

«Ҳайдовчи жуда ҳам қўрқиб кетган эди, чунки бензовоз ёқилғи билан тўла, тиббиёт коллежи олдидаги йўл ёқаси машина ва одамларга тўла эди», — деб ёзади Мусиновнинг жияни.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!