Самарқанд туманида ЭТК техниги ва ҳисобчисининг фирибгарлиги фош этилди

Самарқанд туманида ЭТК техниги ва ҳисобчисининг фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ЭТК техник ходими Р.Р. ва ҳисобчиси С.Т. фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғидан фойдаланиш тартибини бузганлиги ҳолати бўйича баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичини “0” қилиб бериш эвазига 7,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, шундан 5 млн сўми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!