Суд журналист Анора Содиқованинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этди

Суд журналист Анора Содиқованинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқованинг Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоятини қаноатлантирмаслик бўйича қарор чиқарди. Бу бўйича «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга мурожаат киритганди. У ўз мурожаатида блогер Mufasa томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган.

Мазкур шикоятни кўриб чиқиш судья Дилноза Шоматова раислигида 26 февраль куни бошланган ва жараён ёпиқ тарзда бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.

28 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида судья Анора Содиқованинг даъво аризасини қаноатлантирмаслик бўйича қарор чиқарди.

Суддан сўнг ОАВ вакилларига интервью берган Анора Содиқовага кўра, судья лингвистик экспертиза хулосасини тан олмай, журналист даъвосини қаноатлантирмаган.

«Мирсаид Ҳайдаров Facebook’даги саҳифаси орқали шаън ва қадр-қимматим, касбий фаолиятимни камситиб, ҳақорат қилиб, кетма-кет 7 та пост жойлаган. Мен унинг доимий тарзда ёзган постлари бўйича судга даъво аризаси киритган эдим. Суд томонидан саволлар тайёрланиб, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига юборилган эди. Марказ тақдим этган хулосаларга кўра, Мирсаид Ҳайдаров ўз постларида менинг шаънимга нисбатан камситувчи, обрўсизлантирувчи фактлар аниқланган. Аммо судья далиллар етарли эмаслиги ва экспертиза маркази қониқарли хулоса бермаганлиги важи билан хулосани тан олмади ҳамда даъвомни қаноатлантирмади», — дейди журналист.

«Суд жараёни уч ой давом этган бўлса, ўтган вақт ичида судья адвокатларимнинг фикрлари, илтимосномаларини инобатга олмади. Лекин Мирсаид Ҳайдровнинг адвокатлари билдирган фикрлар, илтимосномаларга эътибор қаратди ва охиригача эшитди, айримларини қаноатлантирди. Биз судьянинг бундай нохолислигини кўрганимиздан сўнг уни ўзгартириш бўйича икки марта судга раддия киритдик. Бироқ бу ҳам инобатга олинмади ва ишни охиригача ўша судья кўрди», — дейди Анора Содиқова.

Унинг қайд этишича, ҳозир Ўзбекистонда суд тизими икки хил стандартда фаолият юритмоқда.

«Мен раҳбарлик қиладиган uzdiplomat.uz сайти «Агробанк»да коррупция ҳолати кузатилгани бўлиши мумкинлиги ҳақида ўтган йили материал эълон қилганди. Банк илтимоси билан сайтдан олиб ташланган материал учун орадан бир йил ўтиб, «Агробанк» сайт ва журналистни судга берди. Суд раддия бериш ва мақолани ўчириш мажбуриятини юклади. Яна бир мисол, яқинда суд ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга ҳақорат ва камситиш йўқ бўлган пости учун 50 млн сўм маънавий зарар тўлаш бўйича қарор чиқарди. Аммо мен ҳақимдаги 7 та постда камситувчи ва обрўсизлантирувчи фактлар борлиги давлат экспертизаси томонидан тасдиқланса-да, судья даъвомни қаноатлантирмади. Бизнинг судларимиз жабрланувчи ва айбланувчи кимлигига қараб, икки хил стандартда ишлаяпти, деган хулосага келдим», — дейди у.

«Шу вақтгача қонун доирасида фаолият юритганман. Бундан буён ҳам Ўзбекистон қонунларига риоя қилган ҳолда журналистик фаолиятимни давом эттираман. Лекин бугунги суд қарори фақат менга эмас, буни мустақил ўзбек журналистикасини ёпишга нисбатан қилинган хатти-ҳаракат, деб ҳисоблайман. Буни журналистика соҳаси ва барча ОАВ вакилларига қилинган адолатсизлик, деб биламан», — дея қўшимча қилди Содиқова.

Анора Содиқованинг адвокати Озод Жўрабоевнинг сўзларига кўра, Республика суд экспертизаси маркази тақдим этилган материалларни объектив ўрганиб, хулоса берган. Аммо судья бу ишни бир томонлама кўриб чиққан.

«Экспертиза маркази мутахассисларига жуда катта раҳмат айтамиз. Чунки улар Мирсаид Ҳайдавронинг ҳар бир постини чуқур ўрганиб, деталларгача аниқ таҳлил қилган ҳолда хулоса чиқарди. Эксперт 7 та постнинг барчасида ҳақорат, обрўсизлантириш, ишчанлик обрўсига путур етказиш борлигини асослаб берди. Хусусан, журножа*аб сўзи ҳақорат, деб топилган. Ҳамма постлар бир-бирига боғлиқ ва улар Анора Содиқовага қаратилган, деган хулоса чиқарилган», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, бироқ судья лингвистик экспертиза хулосасини номақбул далил, деб топган.

«Журножа*аб сўзи журналистларга, айниқса, аёл журналистларга нисбатан қаратилган, деган фикрни судья ҳам, эксперт ҳам айтди. Судья барча постларда ва уларнинг остига ёзилган изоҳлардаги ҳақоратли, обрўсизлантирувчи ҳамда журножа*аб сўзига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳуқуқий баҳо беради деди ва бу борада Бош прокуратурага хусусий ажрим чиқарди. Бу масалада ҳуқуқ тартибот органларидан адолат кутиб қоламиз. Масалан, прокуратура органларининг журналистларни ҳимоя қилиб, судга даъво аризаси киритишга ҳамда журножа*аб сўзи учун маъмурий ишни жиноят судига чиқаришга ваколати бор», — дейди адвокат.

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12−1-моддасида блогер саҳифасига постни ўзи ёзадими ёки бошқа шахслар томонидан ёзиладими, у бирор шахсни камситса, обрўсизлантирса, бу бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш қайд этилган ва блогерга постларни ўчириб ташлаш мажбурияти юклатилган. Аммо Мирсаид Ҳайдаров ҳозиргача Facebook’да ёзган постларини ҳам, улар остидаги ҳақоратли изоҳларни ҳам ўчирмаган. Судья бу қонун талабларини инобатга олмади. Ваҳоланки, блогер 7 та постнинг барчасини ўзи ёзганини тан олганди», — дейди Озод Жўрабоев.

Анора Содиқова мазкур суд қарори юзасидан апелляция шикояти беришини таъкидлади.

Судда Мирсаид Ҳайдаров эмас, унинг адвокатлари қатнашди. Улар эса суд биноси ҳудудини шошилинч тарк этгани сабабли ОАВ вакиллари интервью олишга улгурмади.

«Газета.uz» ўрганган суд қарорида ҳам даъвогар Анора Содиқованинг жавобгар Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан узр сўраш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилингани баён этилган.

Унда Анора Содиқова ҳисобидан давлат фойдасига 750 минг сўм давлат божи ундирилиши қайд қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

"New York Times": "Ўзбекистон бундай тарихий натижани қўлга киритган учинчи мамлакат бўлди"

"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Украиналиклар: биз русча гапирганмиз, гапираяпмиз, гапирамиз

Кремл раҳбарларининг Украинада «ватандошлар» тили ва маданиятини ҳимоя қилиш бўйича ултиматив талаблари нимаси билан маъносиз?

"Россияни урушни тўхтатишга мажбур қиладиган пайтга жуда яқинлашиб қолдик"

Биз бу ракеталарни кутаётган эдик. Бироқ яқинда АҚШ уларни Яқин Шарққа жўнатиб юборди

Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди

Исталган пайтда бу совғани келиб олишлари мумкин, - деди Хуршид Тўраев

Озарбайжоннинг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги роли

Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.

Хон Юнис шаҳрида узунлиги тахминан 1,5 километр бўлган ер ости туннели вайрон қилинди

Исроил мудофаа кучлари вайронагарчилик видеосини эьлон қилди.

Москвадаги заводда ёнғин: қурбонлар бор

Ёнғинни ўчиришга 30 дан ортиқ қутқарувчи ва 7 та ўт ўчириш машинаси жалб этилган.

Фирибгарлар сайёҳларнинг карталаридан 30 миллион долларга яқин пул ўғирлаган

Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.

Тошкентда мотоцикл ва скутер тўқнашди, қурбонлар бор

Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.

Германияда миллионта сиғимга эга бомбапаноҳлар яратилади – DW

BBК раҳбари юқори ҳимоя даражасига эга янги бункерлар қуриш кўп вақт ва маблағ талаб қилишини таъкидлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кучайиши бошланганидан бери қурбонлар сони 55,000 га яқинлашди

Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мюнхен полицияси одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди

Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .

Сурияда дроннинг машинага зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Ал Жазеера телеканали манбасига таяниб хабар берди .

Калифорния губернатори Трампнинг штатга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига қарши

Бу ҳақда CНН телеканали хабар бермоқда.

Ямандаги масжиддаги отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Вазият чидаб бўлмас: Швейцарияда кўчкидан кейин қишлоқ йўқ бўлди

Швейцариядаги кўчкидан кейин ҳукумат Блаттен қишлоғини бошқа жойда қайта қурмоқчи.

Словакия Бош вазири мамлакатимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.