Салоҳ: «Дунё етакчилари, бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига қарши бирлашингиз!»

Салоҳ: «Дунё етакчилари, бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига қарши бирлашингиз!»

Мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ Ғазо секторида рўй бераётган воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

"Бундай пайтда гапириш ҳамиша ҳам осон эмас. Ҳаддан ташқари зўравонлик, ҳаддан ташқари қалбни ларзага келтирадиган ваҳшийлик. Сўнгги ҳафтада зўравонликнинг кенгайиши — тоқат қилиб бўлмас манзара. Қон тўкилишига барҳам бериш керак. Ахир оилалар пароканда бўлиб кетяпти.

Ҳозир битта нарса аниқ: Ғазо секторига гуманитар ёрдамнинг етказилишига зудлик билан рухсат бериш керак. У ерда одамлар ачинарли аҳволда. Шифохонага берилган ракета зарбаси эса — шунчаки даҳшат. Ғазо аҳолиси озиқ-овқат, сув ва тиббий маҳсулотларга муҳтож. Мен дунё етакчиларидан бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига қарши бирлашишини сўрайман. Инсонийлик тантана қилиши керак", - деди мисрлик футболчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!