Саида Мирзиёева: Муаммолар етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади

Саида Мирзиёева: Муаммолар етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади

12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжоновнинг ўринбосари этиб тайинланган Саида Мирзиёева Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз расмий саҳифаларини очган эди.

У бугун ижтимоий тармоқларда янги хабар ёзиб қолдирди.

Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман , дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!