Садир Жапаров илк хорижий ташрифи ҳақида айтди

Садир Жапаров илк хорижий ташрифи ҳақида айтди

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг телеграм-каналида маълум қилинди.

 Хабарда ташриф қачон амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.

Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.

Қирғизистон МСК раиси Нуржан Шайлдабекованинг маълум қилишича, мамлакатда муддатидан аввалги президент сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!