Саакашвили Президент Владимир Зеленский билан муносабатлари ҳақида маълум қилди

Саакашвили Президент Владимир Зеленский билан муносабатлари ҳақида маълум қилди

Украина Миллий Ислоҳотлар Кенгаши Ижроия қўмитаси раҳбари Михаил Саакашвили Президент Владимир Зеленский билан муносабатларини баён қилди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

У муносабатларни "иш юзасидан" деб таърифлади. Саакашвилининг сўзларига кўра, улар Зеленский билан доимий алоқада. Шунингдек, у Украина раҳбарини содда ва ёқимли одам деб билади.

Aввалроқ Саакашвили, уни Украина фуқаролигидан маҳрум этган собиқ президент Петро Порошенкога нисбатан ҳеч қандай ёмонлиги йўқлигини айтган. Бошловчининг Порошенко "уни мамлакатдан чиқариб юборганини" кечирганми" деган саволига, собиқ ҳоким Саакашвили "Менинг ҳеч кимга, Порошенкога ва умуман ҳеч кимга ғазабим йўқ" деб жавоб берди. Бироқ, агар у Порошенко иккинчи муддатга қайта сайланса, Украина учун бу "ҳалокатли" бўлади деган фикрни билдирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!