Россиянинг номини ўзгартиришмоқчи

Россиянинг номини ўзгартиришмоқчи

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сиёсий масалар бўйича маслаҳатчиси Никита Потураев Россия ва рус тилини қайта номлашни таклиф қилди. Бу ҳақда у “qalampir.uz” хабар берди.

Потураев рус тилини россия тили деб аташни таклиф қилди. Унинг фикрича, Россия ва Украинада рус тилининг турли диалектларида сўзлашишади. Шу сабабдан уларни алоҳида номлар билан аташ керак.

“Биз тилнинг номини ўзгартиришимиз керак. Масалан, бизда (Украинада) рус тили, у ерда (Россияда) россия тили”, деган сиёсатчи.

Бундан ташқари, Потураев украин хариталарида Россияни Москови деб номлаш кераклигини таъкидлаган.

“Улар ўтмишларига қайтишни хоҳлаяптими? Келинглар биз уларга ёрдам берамиз. Россияликларга тарихий ҳар хилликни қайтарамиз”, деган у. Зеленскийнинг маслаҳатчиси Россия аслида вақтинча назоратсиз қолаётган Хитой Халқ Республикасининг ҳудуди эканини қўшимча қилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!