Россиянинг ғалабаси муқаррар. Украина ютқазди — АҚШ таҳлилчиси

Россиянинг ғалабаси муқаррар. Украина ютқазди — АҚШ таҳлилчиси

Махсус операцияда Россиянинг ғалабаси муқаррар, чунки рус армияси аллақачон Днепр дарёсига жуда яқин келган ва агар керак бўлса, уни кесиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ таҳлилчиси Рей Макговерн Dialogue Works You Tube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия армияси ва Днепр дарёси ўртасида «озгина» қолган. Мутахассиснинг таъкидлашича, Киев Курск вилоятида энг яхши қўшинларини йўқотаётгани сабабли Россия Қуролли кучларининг устунлиги ҳам мустаҳкамланмоқда.

"Россиянинг ғалабаси муқаррар. Нега мен буни айтяпман? Ҳарбий тактика, ҳарбий стратегия ҳақида бирор нарса билганим учун. Мен 27 йил давомида Марказий разведка бошқармасида ишлаганман. Руслар олдинга интилмоқда”, - дейди Макговерн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!