Россиялик мутахассис Файзуллаев ҳақида илиқ фикр билдирди

Россиялик мутахассис Файзуллаев ҳақида илиқ фикр билдирди

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси етакчисига айланган деб ҳисобланмоқда.

ЦСКАнинг собиқ мураббийи Вячеслав Чанов «қизил-кўклар»нинг 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг аниқ зарбаси Ўзбекистон терма жамоасини 2024 йилги Осиё Кубоги чорак финалига олиб чиққани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Файзуллаев нафақат ЦСКА, балки Ўзбекистон терма жамоасида ҳам етакчилик қилмоқда. Аббосбек клубда ўтказган даврда ғолиблик руҳини ҳис қилди. У ўзига ишончини оширди», деди у.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.Унинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

РПЛнинг жорий мавсумида Файзуллаев 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида мезбонлар — Қатарга қарши майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!