Россиялик блогерлар мигрантга янги Kia Rio совға қилишди

Россиялик блогерлар мигрантга янги Kia Rio совға қилишди

Россиялик блогерлар қирғизистонлик такси ҳайдовчисига янги автомобил совға қилишди.

Гусейн Гасанов ва Арутюн Назарян эксперимент ўтказишди – улар таксини тўхтатиб, “бу зудлик билан манзилга бориш керак, лекин ҳамённи унутиб қўйишди” деб, ҳайдовчи текинга олиб кета оладими, деб сўрашди.
“Ким биринчи бўлиб рози бўлса, ўша янги машина олади”, – деди Гасанов эксперимент бошида.
Бир неча марта рад жавобидан кейин улар қирғизистонлик ҳайдовчига дуч келишди - у йигитларни текинга олиб боришга рози бўлди. Унга янги Kia Rio совға қилинди. Такси ҳайдовчиси дарҳол уйига видеоалоқа орқали қўнғироқ қилди ва уларга янгиликни айтиб, кўз ёшларини тийиб тура олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!