Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Тюмень Ханти-Мансийск трассасида 20 йўловчиси бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди.

11 февраль куни Тошкентвақти билан 6:45 да Россиядаги Тюмень Ханти-Мансийск трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, бир киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги Екатеринбургдаги бош консуллик маълумотига таянган ҳолда.

Ҳалок бўлганлар Тошкентбоев Шуғратбек Ғуломович (21.02.1984) ва Сайахмедов Бахтиёр Тожибоевич (22.11.1983).

Жабрланган йўловчи Мирзааҳмедов Қурвонжон Мирзалиевич (28.11.1976) Тюмень 2-сонли шаҳар шифохонасига ётқизилди.

Ишлаш учун рухсатномалар расмийлаштириш учун Тобольскдан Тюменга 20 йўловчини (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) олиб кетаётган Mercedes микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Мазкур маълумотни бош консулликка қабул қилувчи фирма ҳисобланган Стандарт плюс МЧЖ Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси тақдим этган.

Микроавтобусда бўлган қолган 17 йўловчи жабрланмаган ва кейинроқ ҳужжатларни расмийлаштириб, Тоболскка қайтган.

Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари жасадлари репатриацияси билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олишини маълум қилган.

Бош консуллик фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан доимий алоқаларни ўрнатди, дейилади хабарда.

Tumix ҳудудий нашри маълумотларига кўра, ҳодисада яна бир нечта машина қатнашган: Peugeot автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Kia машинаси, кейин Datsun, фура ва Mercedes микроавтобуси билан тўқнашган. Тюмень ЙҲХББ маълумотларига кўра, йўлни кучли туман қоплаган, ноқулай об-ҳаво ҳукмрон бўлган.

Manba: gazeta. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!