Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди


«78.ru» нашрининг хабар беришича, 17 июнь куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск тумани шифохонасига тез ёрдам машинасида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда олиб келинган.

Шифокорлар унга баландликдан йиқилишга оид тан жароҳатлари ташхисини қўйган. Орадан тўрт кун ўтгач, 21 июнь куни бемор реанимация бўлимида вафот этган.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик муҳожир тумандаги 12 қаватли турар жой биносининг қурилишида ишлаган. Мазкур ҳодиса юз берган куни у иш жойида бўлган ва номаълум сабабга кўра, баландликдан тушиб кетганлиги айтилмоқда. Тахминларга кўра, ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!