Россияда юк машинаси ва поезд тўқнашуви оқибатида 14 та вагон рельсдан чиқиб кетди

Россияда юк машинаси ва поезд тўқнашуви оқибатида 14 та вагон рельсдан чиқиб кетди

Россиянинг Амур вилоятида юк машинаси ва поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 14 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Йўл транспорт ҳодисаси Транс-Байкал темир йўлининг Муз бекати кесишмасида 23 октябрь куни содир бўлди.

Маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поезд олдидан тақиқловчи сигнал билан йўлга чиққан. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи фавқулодда тормозни қўлласада, тўқнашувдан қочиб қутула олмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган, поезднинг локомотиви ва 14 та вагони эса рельсдан чиқиб кетган.

Фавқулодда вазият туфайли Омск - Владивосток йўналишидаги 8-сонли йўловчи поезди кечикаётганлиги маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!