Россияда хорижлик қариндошлар келиб-кетиши енгиллаштирилади

Россияда хорижлик қариндошлар келиб-кетиши енгиллаштирилади

Россия фуқароларининг хорижий қариндошларини кириб-чиқишини осонлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин Вазирлар маҳкамаси мажлисида маълум қилди. 

"Россия фуқаросининг яқин қариндошлари учун муддати бир йилга қадар бўлган визаларни фуқаронинг оддий аризасига асосан расмийлаштириш мумкин. Турмуш ўртоғи, ота-она, ака-ука, буви ва бува ҳамда набиралар ана шундай қариндошлар ҳисобланади", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, Мишустин ана шундай қариндошлар ҳар 3 ойда Россия ҳудудини тарк этишини талаб қилувчи қонун нормаси ҳам бекор қилинишини таъкидлади.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, "ушбу қонун чегаралар туфайли вақтинча ажралиб қолган оилаларнинг ҳамда келажакда Россияда қолишни истайдиган фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган". 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!