Россияда ўтказилган «Евроосиё мўъжизаси» танловида «Бухоро» қисқа метражли фильми ғолиб бўлди

Россияда ўтказилган «Евроосиё мўъжизаси» танловида «Бухоро» қисқа метражли фильми ғолиб бўлди

8 декабрь куни «Оренбург — Евроосиёнинг юраги» форуми доирасида ўтказилган «Евроосиё мўъжизаси» видео, фото ва анимация танловида «Бухоро» қисқа метражли фильми ғолиб деб топилди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар бермоқда.

Танловга 10 та давлатдан 4 та номинация бўйича 237 та ижодий иш қабул қилинди.

Танловда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркиядан иштирокчилар қатнашди.

Россия ва ўзбекистонлик ижодкорлар томонидан ҳамкорликда ишланган «Бухоро» фильми «Қисқа метражли фильмлар» йўналишида ғолиб деб топилди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!