Россияда “Google”га қарши маъмурий иш очилди

Россияда “Google”га қарши маъмурий иш очилди

Россияда“Google”га қарши маъмурий жавобгарлик иши очилди, деб хабар қилмоқда Роскомнадзор.

“2018 йилнинг 26 ноябрида Роскомнадзорнинг Марказий Федерал округ бўйича бошқармаси Google, LLC. компаниясига нисбатан маъмурий жавобгарлик иши очди”, - дейилган хабарда.

Маъумурий иш Россия Федерацияси Маъмурий Жавобгарлик кодексининг 13.40 (Оператор томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик) банди бўйича очилган. Унда юридик шахслар учун 500 мингдан 700 минг рублгача жарима назарда тутилган. Иш декабрь ойида судда кўриб чиқилади.

Россия қонунчилигига кўра, қидирув тизимлари операторлари қонунга хилоф маълумот тарқатаётган сайтларни қидирув натижаларидан истисно қилишлари шарт. Бунинг учун улар Давлат федерал ахборот тизимига уланиб, у ердан таъқиқланган интернет-манбаалар рўйхатини  олишлари керак.

Роскомнадзор хабарига кўра, Google Россия ҳудудида ушбу реестрга  қўшилмаган ягона қидирув тизими бўлган. Компания бу ҳақида олдиндан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўз мажбуриятларини бажармаган.

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Россия Ҳукумати келажакда ушбу қонунбузарлик учун жаримани ошириш ниятида. Хусусан улар жарима миқдорини компания йиллик ялпи даромадининг 1 % миқдорида белгилаши мумкин. Ундай ҳолда 2017 йилда даромади 45,2 млрд. рубл бўлган Google 420 млн рубл тулашга мажбур бўларди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!