Россия Украинада қандай ўқ-дорилардан фойдаланди?
The New York Times газетаси Россия Украинада қандай ўқ-дорилардан фойдаланганини ўрганиб чиқди.
Нашр журналистлари Украинадан топилган ўқ-дорилар ва уларнинг парчалари тасвирланган мингга яқин фотосуратни ўрганиб чиқди.
Ҳаммаси бўлиб икки мингдан ортиқ ўқ-дорилар аниқланди. Уларнинг 210 дан ортиғи халқаро шартномалар билан тақиқланган. Булар, асосан, урушдан кейин ўнлаб йиллар давомида тинч аҳоли учун хавф туғдирадиган кассетали ўқ-дорилар ва уларнинг сув ости ўқлари ҳисобланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).