Россия қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Россия қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти Волгоград вилоятида ҳалокатга учради. Маҳаллий телеграм каналларида қирувчи самолёт қулаган жойдан ёнғин тасвири пайдо бўлди.

Ҳалокат режалаштирилган ўқув парвози вақтида содир бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Волгоград вилоятида Россия Аэрокосмик кучларига қарашли Су-34 самолёти режали ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Экипаж чиқариб юборилди, учувчилар ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Самолёт кимсасиз ҳудудга қулаган. Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилди», — дея таъкидлаган вазирлик ерда вайронагарчиликлар йўқлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!