Айни пайтда Россия бўйлаб ҳар юз кишидан бири грипп билан касалланаётгани қайд этилмоқда. Айрим ҳудудларда эса бир ҳафта ичида беморлар сони икки бараварга ошган. Мутахассислар вазиятни диққат билан кузатиб, эпидемиологик ҳолат кескинлашиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Шифокорлар жорий мавсумда асосий штамм сифатида Гонконг гриппи — А (H3N2) устун келаётганини маълум қилди. Ушбу вирус тез ривожланиши ва оғир асоратларга олиб келиши билан хавфли ҳисобланади. Айниқса, ҳомиладор аёллар, болалар, кексалар ҳамда сурункали касаллиги бор шахслар хавф гуруҳига киради.
Гонконг гриппи ўткир вирусли касаллик бўлиб, асосан нафас йўлларини зарарлайди. У юқори ҳарорат, кучли интоксикация, мушак ва бош оғриқлари билан кечади. Баъзи ҳолатларда кўнгил айниши ва ҳазм бузилиши ҳам кузатилади. Ушбу штамм илк бор 1968 йилда Гонконгда аниқланган бўлиб, ҳозирда мутацияга учраган ҳолда мавсумий грипп сифатида тарқалишда давом этмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.