Украина президенти Владимир Зеленский Россия 2026 йилда кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттиришни режалаштираётганини айтди.
Зеленский бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида ёзди.
"Бугун биз Москвадан келаси йилда ҳарбий амалиётларни давом эттиришни режалаштираётгани ҳақидаги яна сигналларни эшитдик. Ва бу сигналлар фақат биз учун эмас. Ҳамкорларимиз буни кўришлари муҳим. Улар нафақат буни кўришлари, балки жавоб қайтаришлари ҳам муҳим, хусусан, АҚШдаги ҳамкорларимиз, улар Россия гўёки урушни тўхтатмоқчи, деб тез-тез таъкидлайдилар. Лекин Россия бу риторикадан бутунлай бошқача фойдаланишмоқда, бу уларнинг расмий армиясининг буйруғидан мутлақо фарқ қилади".
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россиянинг муносабати урушни тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларга путур этказмоқда: “Турли дипломатик формулалар қўллаш ва Россияга ўз ҳужжатларининг у ёки бу банди бўйича босим ўтказиш орқали у шунчаки Украинани, украиналикларни йўқ қилиш истагини, еримиз ўғирланишини қонунийлаштириш истагини яширмоқда”.
Зеленский ушбу фикрни давом эттирар экан, Москванинг ҳудудий амбициялари анча кенгроқ эканлигини ва Украина ерларини тортиб олиш билан чекланиб қолмаслигини, балки Европага янада илгарилаб боришини таъкидлайди.
"Биз Россиянинг бу жиннилигидан ҳақиқий ҳимояга муҳтожмиз ва бундай ҳимоя ҳақиқатан ҳам мавжудлигини таъминлаш учун барча ҳамкорларимиз билан ишлашда давом этамиз. Бизга хавфсизлик бўйича ечимлар, молиявий ечимлар, хусусан, Россия активларига тааллуқли ва сиёсий ечимлар керак. Ва ҳақиқатни кўриш ва тан олиш ва шунга мувофиқ ҳаракат қилиш учун бизга барча шерикларимизнинг жасорати керак. Мен Украина хавфсизлигига эришиш йўлида Украинани қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман" - дея хулоса қилди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Путин айтиб ўтдики, замонавий дунёда вазият ёмонлашиб бормоқда ва дипломатия хавфли ҳаракатлар билан алмаштирилмоқда. “Тинчлик ҳаракат, масъулият ва онгли танловни талаб қилади,” деди у.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.