Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ишга бормоқчи бўлган фуқароларни меҳнат миграцияси каналини танлашда ўта ҳушёр бўлишга чақирди.
Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йилда Элчихонанинг консуллик бўлимига Хорватия ва Сербия ҳудудида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Таҳлил натижаларига кўра, инсофсиз иш берувчилар томонидан энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар аниқланди:
иш ҳақининг мунтазам равишда тўланмаслиги ёки узоқ муддатга кечиктирилиши;
вақтинчалик яшаш ва ишлаш учун рухсатномалар олишдаги муаммолар;
ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича тўланган хизматлар учун такрорий (“икки карра” ва “уч карра”) йиғимлар;
иш беришни рад этиш ва қўшимча тўловларни рад этган тақдирда депортация қилиш билан таҳдид қилиш;
ноқонуний ишлаётган фуқароларни ўйлаб топилган баҳоналар билан тўсатдан ишдан бўшатиш ва кейинчалик ишлаб топилган маблағларни тўлашдан бош тортиш.
Элчихона ўз фуқароларининг ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиб, қоидабузар иш берувчилар билан музокаралар олиб борган. Хорватия ваколатли органларига расмий ноталар юбориб, фуқароларга суд ва маъмурий жараёнларда ҳамроҳлик қилган.
Шу билан бирга, муаммоларнинг катта қисми ноқонуний воситачилар орқали чет элга чиқиш ва ишга жойлашишнинг дастлаб ноқонуний ёки ярим қонуний каналлари туфайли юзага келади.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Элчихона Ўзбекистон фуқароларига қуйидагиларни тавсия қилди:
Хорватия ва Сербияга ишлаш учун фақат Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг амалдаги лицензиясига эга бўлган лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали чиқиш;
тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар ёки фирмаларга пул ўтказмаслик;
кейинчалик ноқонуний ишга жойлашиш мақсадида туристик, меҳмон визаси ёки бошқа ишчи бўлмаган визалар билан чиқмаслик. Бундай ҳуқуқбузарлик маъмурий чиқариб юбориш, 5 йилгача бўлган муддатга Шенген ҳудудига киришни тақиқлаш ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин;
меҳнат шартномасини имзолашдан олдин уни ўзбек ёки рус тилига таржима қилишни талаб қилиш ва барча шартларни, айниқса ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олишга тааллуқли шартларни диққат билан ўрганиб чиқиш;
ҳар қандай муаммолар (иш ҳақини кечиктириш, таҳдидлар, ноқонуний йиғимлар ва бошқалар) юзага келганда дарҳол Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги Элчихонаси консуллик бўлимига шошилинч алоқа телефонлари (+36 304 362 636) ёки расмий веб-сайтида кўрсатилган мессенжерлар орқали мурожаат қилиш.
Элчихона барча фуқароларни меҳнат миграцияси каналини танлашда максимал даражада ҳушёр бўлишга чақиради. Фақат қонуний ишга жойлашиш сизнинг ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингизни чет элда ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.