Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчилари саммитида иштирок этади.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи етакчилари бир неча ҳафтадан бери Киевнинг молиявий захиралари тезда тугаб бораётганини ҳисобга олиб, Украинага кредит бериш шартлари бўйича келишиб олишга уринмоқда. Бироқ, музокаралар Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг аксарияти жойлашган Бельгия томонидан жиддий қаршиликка дуч келмоқда.
Бельгия агар Москва жавоб чораларини кўрса ёки ўз активларини суд орқали қайтариб олса, потенциал молиявий жавобгарликдан ҳимоя қилинишини талаб қилмоқда.
Аввалроқ, Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта Зеленскийни 18 январь куни бўлиб ўтадиган Европа кенгаши йиғилишида иштирок этишга таклиф қилган эди. Бироқ, Украина ОАВларига кўра, Украина президенти тадбирда шахсан қатнашиши даргумон ва масофадан туриб иштирок этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.