Венесуэла қуролли кучлари АҚШнинг айбловлари ва таҳдидларини рад этади ва республика мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолади.
Бу ҳақда Боливар Республикаси Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegramдаги каналида баёнот берди.
"Венесуэла Миллий Қуролли Кучлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг 16 декабрь куни мамлакатимизни ҳарбий ҳаракатлар билан қўрқитиб, Венесуэла нефтини олиб кетаётган кемаларни мусодара қилиш учун денгиз блокадасини тўлиқ ўтказишни буюрган, бу очиқ қароқчилик ҳаракати бўлган ёлғон баёнотларини қатъиян рад этади”, — дейилади хабарда.
Венесуэлага қарши ҳарбий таҳдидларнинг кучайиши "режимни ўзгартириш ва республиканинг нефть ва бошқа стратегик ресурсларини шафқацизларча тортиб олишга” қаратилган, дейилади баёнотда. Шунингдек, АҚШ Монро доктринасини қайта тиклашга ва "Ғарбий ярим шарда неоколониал ҳукмронликни ўрнатишга" ҳаракат қилмоқда.
Қуролли кучлар Венесуэла халқи ва полицияси билан бирликда "Республиканинг конституциявий ва демократик тузумини, мамлакат ҳудудий яхлитлигини, ҳаво ва денгиз маконига бўлган қонуний ҳуқуқларини сақлаб қолади ҳамда эркинлик, суверенитет, мустақиллик ва тинчликни сўзсиз ҳимоя қилади”, — дея таъкидлади Венесуела Мудофаа вазирлиги.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳақида гапириб, уни «аввалгиларига қараганда анча кам радикал ва анча ақллироқ» деб атади ва у Вашингтонга ўт очишни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.