Айни пайтда БМТ АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Венесуэлага нисбатан ҳаракатларига, хусусан, Боливар Республикасига ва ундан чиқувчи нефть танкерларини блокировка қилишга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий базани кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда БМТ раҳбари матбуот котиби ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилган.
"Ҳозирги босқичда биз амалдаги қонунларни ўрганяпмиз ва вазиятнинг ўзини ўрганяпмиз. Шубҳасиз, томонлар БМТ Низомига риоя қилишлари керак", деди у масала юзасидан берилган саволга жавоб берар экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Венесуэлага ва ундан чиқиб кетаётган барча санкцияланган танкерларни блокировка қилишга буйруқ берганини маълум қилганди. Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида Америка етакчиси Венесуэла ҳукуматини "хорижий террорчи ташкилот" сифатида тан олишини қўшимча қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.