Германия канцлери: Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш — ягона йўл

Германия канцлери: Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш — ягона йўл

Берлин — Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш масаласи Европа Иттифоқи учун энг мақбул ва ягона ечим эканини таъкидлади.

«Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш — ягона йўл. Ўйлайманки, Европа Иттифоқи доирасида умумий ечим топа оламиз», — деди Мерц.

Унинг сўзларига кўра, мазкур масала бўйича ЕИ мамлакатлари ўртасида мувофиқлаштирилган қарор қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга.