БКК ҳозирда қайси жамоат биноларини бошпанага айлантириш мумкинлигини ўрганмоқда. Улар орасида маъмурий бинолар ва метро бекатлари бор, деб ёзади таблоид Bild.
Бундан ташқари, Билд хабарига кўра, фуқароларга энг яқин бункергача бўлган масофани кўрсатадиган мобил иловани ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Журналистларнинг таъкидлашича, БКК шунингдек, немис аҳолисининг шахсий уйлари гаражлари ва ертўлаларида бошпана яратишни рағбатлантиришни режалаштирмоқда.
2024 йил март ойида Германия шаҳарлар ва жамоалар иттифоқи раҳбари Андре Бергегер федерал ҳокимиятни Германия тинч аҳолисини эҳтимолий урушдан ҳимоя қилиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритишга чақирган.
Хусусан, Бергхеггер мамлакатдаги бомбапаноҳлар сонини кўпайтиришга даъват этди. Совуқ уруш даврида мавжуд бўлган 2000 та жамоат бошпанасидан фақат 500 000 га яқин одамни сиғдира оладиган 600 таси қолган. У «Фойдаланишдан чиқарилган бошпаналарни қайта ишга тушириш учун жиддий эҳтиёж мавжуд,» деб таъкидлади.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.