Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди. Учрашувда вазир элчига раввин Цви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ», — дея қайд этди Бахтиёр Саидов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Дубай шаҳрида Молдова ва Исроил фуқаролигига эга бўлган раввин Цви Коган йўқолиб қолган ва якшанба куни ўлик ҳолида топилган эди. БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланиб, 3 нафар ўзбекистонлик қамоққа олинганини билдирган эди.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.