Мухолифатдаги «Адолат ҳаракати» партияси Покистон ҳукуматини ўз талабларини бажаришга мажбурлаш учун умуммиллий норозилик намойишини бошлади, жумладан, республика Конституциясига октябрь ойида киритилган тузатишларни бекор қилиш, февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини кўриб чиқиш ва сиёсий маҳбуслар, жумладан, партия асосчиси ва мамлакатнинг собиқ бош вазири Имрон Хонни озод қилиш.
Исломобод хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча равишда 8 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари сафарбар этилган. Асосий йўл артериялари, жумладан Исломободга кириш йўллари контейнер тўсиқлари билан тўсиб қўйилган.
Республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Моҳсин Нақви Исломобод маъмурияти, полиция ва Покистоннинг ҳарбийлаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари «ҳар қандай мумкин бўлган вазиятни енгишга тайёр»лигини таъкидлади.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Корея Республикаси мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлаётган Ким Сеонг Хонинг айтишича, унинг департаменти ҳарбий ҳолатни қайта жорий этиш ҳақидаги буйруқни, ҳатто бундай буйруқ олинган тақдирда ҳам бажармайди.
Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Исроилнинг Ғазо секторида содир этаётган қилмишлари ҳамда расмийларнинг баёнотлари Тель-Авив Фаластин ерларида геноцид (қатлиом) қилиш ниятида эканидан далолат беради. Бу ҳақда Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида сўз боради.
Россия инвестициялар учун жозибадорлиги бўйича дунёнинг барча мамлакатларидан ўзиб кетди, деди чоршанба куни «Россия чорлайди!» форумида президент Владимир Путин.
АҚШ ҳукумати Грузияга қарши қўшимча чоралар, жумладан, мамлакатда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари муносабати билан санкцияларни қўллашга тайёрланмоқда, деди давлат котиби Энтони Блинкен.
Исроил ҳарбийлари агар фаластинликлар ўз уйларини ва вақтинчалик бошпаналарини тарк этмаса, уларни бомбардимон қилиш орқали ўлим билан таҳдид қилиб, инсонпарварлик қилмаяпти ёки фаластинликларга яхшилик қилмаяпти.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.