Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади
2024 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг 40 га яқин вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Учрашув доирасида реабилитация ва реинтеграция дастурларини амалга ошириш бўйича илғор тажрибаларни, шу жумладан фуқаролик жамияти ташаббусларини кўриб чиқиш, шунингдек, фуқаролик жамияти инститйтлари, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ушбу йўналишда олиб бораётган ҳамкорлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё аллақачон можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида етакчи ўринни эгаллаган. 2019 йилдан буён минтақанинг 2100 дан ортиқ фуқароси, жумладан, аёллар ва болалар муваффақиятли репатриация қилинди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон кўплаб гуманитар операцияларни амалга оширди ва бу борада ноёб тажриба тўплади.
Тошкентдаги учрашув халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 май куни Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгаши ўз фаолиятини бошланган эди.
Минтақавий экспертлар Кенгаши тузилмаси Ижроия қўмитаси ва тўртта ишчи гуруҳдан иборат - (а) жавобгарлик, ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ масалалари; (б) Психологик-ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва таълим; (c) террористик ғояларга қарши курашиш; (д) Консенсус асосида тавсиялар ва/ёки таклиф қилинган ечимларни тақдим этиш учун мунтазам равишда йиғиладиган фуқаролик жамияти, шу жумладан аёллар ва ёшлар ишчи гуруҳлари.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.