Россия армияси Николаевка қишлоғини озод қилди: Украина ҚКнинг 90 нафар аскари йўқ қилинди

Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Купянск ва Красний Лиман йўналиши: душман йўқотишларга учрашда давом этмоқда – бир кунда йўқотишлар 140 киши ва бир нечта ҳарбий техникани ташкил этди.
Россия ҳарбийлари Запорожье вилояти ва Угледар ҳудудида олдинга силжишда давом этмоқда: УҚК 70 кишини, бир танкни, бир пиёда жанговар машинасини ва иккита гаубицасини йўқотди.
Украина армиясининг Николаев вилояти Очаков шаҳри яқинидаги ўқ-дорилар омборига юқори аниқликдаги зарба берилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).