Россия АҚШга жиддий маслаҳат берди

Россия АҚШга жиддий маслаҳат берди

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШ Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик марказининг "Россия дезинформациясининг устунлари" ҳақидаги ҳисоботини нашр этиш орқали Россиянинг расмий соҳалардаги ҳамкорликни тиклаш бўйича таклифларидан эътиборни тортишга ҳаракат қилмоқда.

"Ушбу ҳисобот бутун дунё хавфсизлигига боғлиқ бўлган муҳим соҳаларда ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича Россиянинг расмий таклифларини йўқ қилишга уринишдир", — дейилади Россия элчихонасининг Facebook'даги саҳифасида.

Россия дипломатларига кўра, AҚШ Давлат департаменти муқобил маълумот манбаларининг мавжудлигини ёқтирмайди.

"Уларни обрўсизлантириш учун жиддий манбалар ишлатилган. Вашингтонга қарши бўлган ҳар қандай овоз Кремл ва Россия махсус хизматларида "дезинформация" деб эълон қилинган", — дейилади элчихона баёнотида.

Россиянинг AҚШдаги элчихонаси Давлат департаменти амалдорларига Кремл, ҳукумат ва Россия ташқи ишлар вазирлиги саҳифаларига обуна бўлишни ва Россия борасидаги расмий маълумотларни фақат шу саҳифалардан олишни маслаҳат берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!