Роналдуга Саудия Арабистони бюджетидан маош тўланади

Криштиану Роналду маошининг катта қисми Саудия Арабистони буджетидан тўланади.
Тhe Atletic хабарига кўра, португалиялик футболчи «Ал-Наср»да йилига тахминан 175 миллион фунт (тахминан 200 миллион евро) олади.
«Ал-Наср»нинг ўзи бу сумманинг атиги 10 фоизини тўлайди. Қолган 90 фоизи Саудия Арабистони буджети ҳисобидан қопланади.
«Бу футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири билан ёнма-ён бўлиш имкониятидир. Бу бизнинг клубимиз, Саудия Арабистони ва бутун минтақа учун тарихий лаҳзадир», деди "Ал-Наср" манбаси.
Саудия Арабистони футбол федерацияси бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).