Мерц Си Цзинпиндан Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларига ёрдам беришни сўради.
Германия канцлери Фридрих Мерц ўз лавозимига киришганидан кейин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан илк телефон мулоқотини ўтказди. Мерц Хитой раҳбарини Россиянинг Украинага қарши урушида ўт очишни тўхтатиш келишувини ўрнатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди, деди Германия ҳукумати вакили Стефан Корнелиус.
Хитой Москванинг асосий иттифоқчиларидан бири саналади ва АҚШ ва Европа Иттифоқининг ўт очишни тўхтатиш бўйича уринишлари ҳозирча муваффақияцизликка учради.
Шу фонда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ватиканда тинчлик музокаралари ўтказиш имкониятини рад этди.
"Ватиканни музокаралар учун жой сифатида тасаввур қилинг. Православ мамлакатлари католик платформасида илдиз сабабларини йўқ қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганда, бу бироз номақбулдир ", деди у.
"Менимча, Ватиканнинг ўзи учун бундай шароитда икки православ мамлакат делегацияларини қабул қилиш унчалик қулай бўлмайди", - дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.