АҚШ президенти Доналд Трамп 1 июндан Евроиттифоқдан барча товарларга 50 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилди.Кеча Канадада якунланган G7 молия вазирлари йиғилиши иштирокчилари учун бу қарор кутилмаган бўлди.
Германия молия вазири Ларс Клингбайл Вашингтонни тарифларни кучайтиришдан воз кечишга кўндирмоқчи бўлган сафаридан энди ўзини ноқулай аҳволга солиб қўйди. Унинг сўзларига кўра, америкалик ҳамкасби Скотт Бесцент билан учрашув “илиқ муҳитда” ўтган.
"Биз рақамлар алмашдик, мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик ва мен АҚШ ўз режаларини қайта кўриб чиқишига умид қилдим", деди Клингбейл.
Бироқ, Клингбейл Берлинга қайтганидан атиги олти соат ўтгач, Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида “Европа Иттифоқидан келадиган барча маҳсулотларга зудлик билан 50 фоизлик тўғридан-тўғри бож жорий этишни тавсия қилишини” маълум қилган хабарни жойлаштирди.
Бундесбанк президенти Ёахим Нагел аввалроқ савдо кескинлашуви юзага келган тақдирда “молиявий ядро қиши” хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Клингбейлнинг ўзи "Америка тарифлари ҳар икки томоннинг иқтисодига йўқотишлар билан таҳдид солаётганини" таъкидлади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.