Жануби-Шарқий Онадўли экспортчилар иттифоқи (GAİB) маълумотларига кўра, Туркиянинг Сурияга экспорти 2025 йилнинг биринчи тўрт ойида 669,6 миллион долларни ташкил этди. Юк ташувлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,7 фоизга ошди. Масалан, 2024 йилнинг январ-апрель ойларида экспорт 490 миллион долларни ташкил этган эди.
Айниқса, апрель ойида кескин ўсиш кузатилди. Сурияга экспорт бу ойда 162 миллион долларга етиб, 2024 йил апрелига нисбатан 57,6 фоиз ортди. Бу сакраш Туркиянинг минтақа давлатлари билан савдосидаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири бўлди.
Туркиянинг Сурияга экспорти ортиши санкция сиёсатидаги халқаро ўзгаришларга тўғри келди. АҚШ Дамашққа қарши санкцияларни юмшатишга тайёрлигини эълон қилиб, Европа Иттифоқи уларни бекор қилиш жараёнини бошлаганидан сўнг, Туркия бизнеси араб давлати билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятларни кўрди.
Туркия ширкатлари Сурияни қайта тиклашда муҳим рол ўйнашга тайёр. У Сурия бозори ва Европа Иттифоқи ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бизнес вакилларининг фикрича, Туркиянинг географик жойлашуви ва Яқин Шарқ бозорларидаги тажрибаси унга савдо алоқаларининг янги босқичида стратегик устунлик беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Сурия билан савдо алоқаларининг тикланиши нафақат Туркия экспортёрларини қўллаб-қувватлаш, балки озиқ-овқат, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бошқа зарур товарлар етказиб бериш орқали Сурия иқтисодиётини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.