Германия канцлери Фридрих Мерц ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилиб, Украинада ўт очишни тўхтатиш режимини тезроқ ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни сўради.
Бу ҳақда Берлинда ГФР ҳукумати расмий вакили Штефан Корнелиус маълум қилди.
"Икки етакчи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди," - деди у ва Украинадаги можаро ҳам муҳокама қилинганини таъкидлади. "Канцлер Европа ва АҚШнинг тезроқ ярашувга эришиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берди. У бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди," - деди Корнелиус.
Унинг сўзларига кўра, Мерц ва Си Цзиньпин глобал таҳдидларни енгиб ўтиш учун биргаликда ишлашга тайёр эканликларини таъкидлаб, ГФР ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатлар муҳимлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Мерс ҳалол рақобат муҳимлигини таъкидлади. "Канцлер ва ХХР раиси яқин келажакда Германия-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар," - дея хулоса қилди у.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.