Япония 15-17 июнь кунлари Кананаскис курорт ҳудудида (Альберт провинцияси) бўлиб ўтадиган G7 саммитига қадар Токио ва Вашингтон АҚШ билан тарифлар ва савдо бўйича келишув имзолашга муваффақ бўлишига умид қилмоқда.
Бу ҳақда музокараларнинг учинчи раунди якунлари бўйича журналистларга музокараларда Япония томонининг вакили бўлган иқтисодиётни тиклаш вазири Рёшеи Аказава маълум қилди.
"Биз ўтган сафаргидан кўра очиқроқ ва чуқурроқ музокаралар ўтказишга муваффақ бўлдик. Икки давлат раҳбарлари G7 саммитида албатта учрашади ва мен музокарачи сифатида бу вақтгача қандайдир келишувга эришишимизни жуда истардим," - дея унинг сўзларини келтиради Япония жамоат телевидениеси. Шу билан бирга, у Япония томони шунчаки тезроқ шартнома тузишдан манфаатдор эмаслигини таъкидлади, чунки Япониянинг миллий манфаатлари хавф остида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.