Сергей Лавровга кўра, Россия урушни тўхтатиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ҳарбий асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага топширишга тайёр бўлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Москва “келишувларнинг иккинчи қисми” устида фаол ишламоқда.
"Тинчлик меморандуми ҳужжати лойиҳаси барқарор, узоқ муддатли ва ҳар томонлама тинчликка эришиш шартларини назарда тутади. Ҳарбий асирлар алмашинуви якунланиши билан, биз бундай ҳужжат лойиҳасини украин томонига топширишга тайёр бўламиз. Россия айни дамда уни якунламоқда", — деди Лавров.
Тинчлик ҳақидаги меморандуми ҳақида илк бор Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан 19 май куни ўтказилган суҳбатдан сўнг маълум қилганди.
"Россия тинчлик шартномаси бўйича келажакдаги эҳтимолий келишув юзасидан Украина билан ишлашга тайёр экани ва тинчлик меморандумини ишлаб чиқишни таклиф қилгани ҳақида келишиб олдик", — дея таъкидлаган эди Путин.
Унинг сўзларига кўра, мазкур меморандумда зарур келишувларга эришилган тақдирда маълум муддатга ўт очишни тўхтатиш тамойиллари қайд этилиши керак.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.