Жаҳон нефть захиралари кетма-кет иккинчи ой ортиб бормоқда. Бу маълумотлар Халқаро энергетика агентлигининг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Энергия назорати ташкилотининг маълумотларига кўра, глобал нефть захиралари кетма-кет иккинчи ойда ортиб, март ойида 7,7 миллиард баррелга етди. Шу муносабат билан агентлик жорий йилда нефть захиралари кунига ўртача 720 минг баррелга, келгуси йилда эса 930 минг баррелга ошишини тахмин қилмоқда.
Апрель ойининг ўрталаридан май ойининг ўрталарига қадар қуруқликдаги глобал хом нефть захиралари 100 миллион баррелдан кўпроққа ошиб, 3,127 миллиард баррелга етди. Франциянинг Kayrros геоаналитик компанияси эксперти Августин Пратнинг сўзларига кўра, бу COVID-19 пандемиясидан кейин қуруқликдаги заҳираларнинг энг катта ўсишидир.
Дунёнинг энг йирик нефть импортчиси Хитойда май ойида нефть захиралари рекорд даражадаги 1,127 миллиард баррелга етди. Бу, эҳтимол, ҳукумат ва нефть компаниялари ўртасида нефть нархи паст бўлган даврда заҳираларни тўплаш бўйича келишувга боғлиқ.
Сўнгги пайтларда денгиз танкерларида сақланаётган нефть ҳажмининг ортиб бораётгани ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда. Kpler маълумотларига кўра, 7 кундан ортиқ танкерларда сақланадиган хом нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари ҳажми ўтган ойда 14 фоизга ошиб, 160 миллион баррелга етди. Бу ҳам охирги 2 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.